Янгиликлар

Қисқа сатрларда...

23-умумтаълим мактабида табиий фанлар ойлиги муносабати билан очиқ дарс, танлов ва тадбирлар бошланди. Очилиш маросимида ўқувчилар ўз ижодий ишлари билан чиқиш қилишди.

Нишаб ариқ яна тўлиб оқиши керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар қилганимиздек, халқ қабулхонасида ўтган учрашув давомида бир гуруҳ фуқаролар Нишаб ариқ ирригация иншоотини таъмирлаш масалсида амалий ёрдам сўраганди. Туман ҳокими мутахассислар иштирокида ҳудудни бориб кўрди.
Аҳоли орасида Нишаб номи билан юритилувчи тармоқ собиқ иттифоқ даврида қазилган бўлиб, жамоа хўжаликлари ерини суғоришда фойдаланилган. Кейинчалик, муҳаллалар юзага келади. Экинзорлар ўрнида аҳоли турар-жойлари қад ростлайди. Ўз-ўзидан ирригация иншооти аҳамиятини йўқотади.

500 миллион сўмлик лойиҳа ишга тушди

Вилоят ҳокимининг “2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, «DOKTOR J DIAGNOSTIKA» маъсулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган ҳудудда тиббий марказ ташкил этиш лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Жамғарма 1 миллиард 900 миллион сўм ажратмоқчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 3-сессияси ўтказилди. Тадбирни кенгаш раиси Ҳ.Тўйчиев олиб борди.

Кун тартибида ёшларнинг бандлик даражаси ва “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисидаги масала кўрилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM