Интерактив

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш

 

  1. Туман ҳокимлиги аппаратида фуқароларнинг оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар билан ишлаш ҳамда фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланган туман ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш тартиби” асосида амалга оширилади.
  2. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият туман ҳокими ўринбосарлари, умумий бўлим, гуруҳ раҳбари ва  бош мутахассисилари зиммасига юкланади.
  3. Туман  ҳокимлигида фуқаролар туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппаратининг, бўлим бошлиғи  ва гуруҳ раҳбари томонидан фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади. Фуқароларни қабул қилиш туман ҳокими қарори билан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.