Халқ қабулхонасида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассаса мутасаддилари иштирокида аҳоли мурожаатларини эшитди.
Бу галги учрашувда ижтимоий соҳаларга тааллуқли масалалар кўпчиликни ташкил этганини қайд этиш жоиз. Ҳусусан, қишлоқ врачлик пункти, мактабгача таълим муассаси буёнд этиш, ободончилик, ишга тиклаш, меросга оид муносабатлар ҳамда моддий ёрдам ажратиш масалаларида қирққа яқин мурожаат рўйхатга олинди.
Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳар бир фуқаро билан якка тартибда суҳбатлашиб, масалани атрофлича ўрганди. Тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқ берди.
– Нишаб ариғини мавсумга тайёрлаш, каллектор ҳудудини тозалаш юзасидан жамоавий мурожаат қилдик, – дейди Қ.Ҳожиқулов. – Туман ҳокими ҳудудга шахсан бориши, ирригация тармоқлари ҳолатини яхшилашни ўз назоратига олишини билдирди. Биз ҳам ҳашарда уюшқоқлик билан иштирок этмоқчимиз.