
Инвестициявий муҳитни янада яхшилаш ва туман экспорт салоҳиятини оширишда хорижий сармоядорлар билан барқарор ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.
Яқинда “Agro Gumush Jomboy” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Хитой халқ республикасининг “Xi’an International Inland Port Material Trade Co., LTD” корхонаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилганди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Agro Gumush Jomboy” МЧЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш ва хорижга экспорт қилиш фаолияти билан шуғулланади. Хитойлик ҳамкорлар Жомбой иқлимида етиштирилган дуккакли экинлар, асосан мош ҳосилини ҳарид қилишга қизиқиш билдирган.
Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев хорижлик сармоядор Лиу Дианли билан учрашув ўтказди. Музокара давомида 2019 йил ҳосилидан 10 миллион долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди.