Қисқа сатрларда...

23-умумтаълим мактабида табиий фанлар ойлиги муносабати билан очиқ дарс, танлов ва тадбирлар бошланди. Очилиш маросимида ўқувчилар ўз ижодий ишлари билан чиқиш қилишди. Ижро этилган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.

Нигора ҲАЛИЛОВА.

***

10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, эҳтиёжманд оила вакиллари, хотин-қизлар учун байрам дастури ташкил этилди. Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури меҳмонларга байрамона кайфият улашди.

Зарифа ЮСУПОВА.

***

Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан “Ёш қутқарувчи” танлови ўтказилди. Ўқувчиларда ҳарбий ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш мақсадида ўтказилган тадбирда иштирокчилар фавқулодда вазият юз берганда ҳаракатланиш қоидалари юзасидан беллашди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фаёзжон СУЯРОВ.

***

16-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Бугунги кун ёрдамчи тарбиячиси” кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда иштирокчилар таништирув, савол-жавоб,  муаммоли вазият, пазандалик шартлари асосида беллашишди. Кузатув кенгаши раиси К.Намозова, муассаса раҳбари Ю.Пардаева ва ошпаз У.Турсунқулова ҳар бир чиқишни холисона баҳолаб боришди. Тадбир иштирокчилари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM