Жамғарма 1 миллиард 900 миллион сўм ажратмоқчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 3-сессияси ўтказилди. Тадбирни кенгаш раиси Ҳ.Тўйчиев олиб борди.

Кун тартибида ёшларнинг бандлик даражаси ва “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисидаги масала кўрилди.

Қайд этилишича, 2019 йил давомида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ҳисобидан 8 нафар 30 ёшгача бўлган тадбиркорга 3 миллиард 440 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган. Натижада, 85 нафар ёшлар бандлиги таъминланган. Жорий йил бу борада 7 нафар ёшларга 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратиш, 76 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ҳисобот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилаётгани, жумладан, ҳудуд кесимида “Манзилли режа”, “Йул харитаси” қабул қилиниши айтилди. Ушбу чора-тадбирлар амалга ошиши билан 1398 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланади.

Сессия кун тартибида туман адлия бўлими бошлиғи П.Аҳмедовнинг давлат органлари, ташкилотларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати ҳақидаги ахбороти эшитилди. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг янги ташкил этиладиган фермер хўжаликлари ер участкаларини тўлиқ ёки қисман туман захирасига қайтариш тўғрисидаги таклифи муҳокама этилди.

Сектор раҳбарлари, халқ қабулхонаси мудири, жиноят, фуқаролик, маъмурий суд раислари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақда ахборот берилди.

Тадбирда ташкилий масала кўрилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасига Илёсхон Аббосов тасдиқланди.

        

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM