500 миллион сўмлик лойиҳа ишга тушди

Вилоят ҳокимининг “2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, «DOKTOR J DIAGNOSTIKA» маъсулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган ҳудудда тиббий марказ ташкил этиш лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Жомбой туманини ривожлантириш дастурига кирган ушбу ташаббус март ойида ишга тушурилиши режалаштирилган эди. Аммо истиқболли ғояларни ҳаётга тадбиқ этишни жадаллаштирилиши натижасида муддатидан олдин – феврал ойида фойдаланишга топширилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 500 миллион сўмни ташкил этади. Шундан 300 миллион сўм ташаббускорнинг ўз маблағи ҳисобидан молиялаштирилди. Шунингдек, 200  миллион сўмлик кредит ажратилди.

– Лойиҳа ишга тушиши билан 10 кишини юқори маош тўланадиган иш билан таъминлаш имкони яратилди, – дейди жамият раҳбари Ж.Маҳмудов. – Туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 0,06 гектар майдонда иш бошладик. Мақсадимиз халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш. Бу борада халқаро тажрибани ҳам ўзлаштиришга ҳаракат қиляпмиз.

Инвестиция ва ташқи савдо бўлими.

  

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM