"Тўлақўрғон мевалари"дан 2,2 миллион АҚШ долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинади
Mon, 03/02/2020 - 18:54Тадбиркорни қўллаб-қувватлашнинг бир қанча сабаблари бор. Аввало, уларнинг меҳнати билан бозорларимиз тўкин, миллий маҳсулот турлари кундан кун ортиб боряпти. Қолаверса, аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам тадбиркорлик субъектлари муҳим ўрин тутади. Қўшма корхоналар типидаги экспортёрлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар эса нафақат ички бозор, балки хорижга ҳам миллий брендни олиб чиқувчи кўприк.
Туманимиз асосан, иқтисодиёт ва саноат тармоқларига ихтисослашгани сир эмас. Уларнинг муаммоларига қулоқ тутиш, зарур ёрдам кўрсатиш мутасаддиларнинг вазифаси.