Олти нафар митти юлдузлар аниқланди
Wed, 02/06/2021 - 16:0710-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танлов иқтидорли йигит-қизларни аниқлаш, уларга истеъдодини намоён этиш учун имкон бериш, қўллаб-қувватлаш ва маънавий дунёқарашини юксалтириш мақсадида ҳар йили ташкил этилади. Бугунги кунгача юз нафардан ортиқ жомбойлик болажонлар ушбу фестивал сабаб кашф этилган.