Ҳар бир бола меҳр-эътиборда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни туманимизда юқори савияда нишонланяпти. Ҳаётимиз давомчилари бўлган мурғак қалб эгалари учун маданият ва истироҳат боғида байрам дастури тақдим этилди. “Ҳар бир болага меҳр-эътибор!” шиори билан ўтган тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, болажонларга байрамона кайфият улашишди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандлари, боқувчисини йўқотган болаларга совғалар улашилди.

Халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар тадбирнинг қизиқарли чиқишини таъминлади. Болажонлар куй-қўшиқ ва рақслар ижро этишди. Ватан, дўстлик, тинчлик руҳидаги шеърлар ўқишди.

Туризм ва спорт бўлими томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Тасвирий санъат намуналари кўргазмаси барчага манзур бўлди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM