Қисқа сатрларда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Зўр" ("Класс") лойиҳаси доирасида вилоятимизга келган россиялик педагог ва методистлар миссиясини якунлади. Улар қарийб ярим йил рус тили фанлари ўқитилишининг сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг малака ва тажрибасини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшди. Бугун меҳмон педагоглар ҳурмат-эҳтиром билан ўз юртларига кузатилди. Жумладан, туманимизда фаолият юритган Р.Муратов ҳам Россияга жўнаб кетди.

***

Қорамўйин маҳалласининг Саболоқ қишлоғи аҳолисига хизмат кўрсатувчи ЭЦВ-10 русумли сув иншооти кўп йиллардан бери носоз эди. "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ туман филиали ташаббуси билан қурилма таъмирланди. 85 та хонадонга тоза ичимлик суви кириб борди. 

***

Миллий тикланиш демократик партияси туман кенгаши ташаббуси билан халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбир ўтказилди. 10-сон мактабгача таълим ташкилотида ўтган байрам дастурида болажонлар учун совғалар улашилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM