Янгиликлар

Ҳоким аҳоли билан учрашмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиевнинг жойларда аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда. Навбатдаги тадбир Шодлик, Алишер Навоий ҳамда Тут маҳаллалари аҳолиси иштирокида ўтказилди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда аҳолини қийнаб келаётган муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Бу борада фуқаролар Э.Шаропов, Қ.Ирисқулов, Э.Донаевнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

“Реал мадрид” менежери Жомбойга келди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Испаниянинг жаҳонга машҳур “Реал мадрид” футбол клуби дунёнинг кўплаб шаҳарларида спорт академиялари ташкил этган. Ана шундай муассасаларнинг навбатдагиси Самарқандда очилиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан футбол федерациясининг Яқин Шарқ ва Африка давлатлари бўйича менежери Иниго Арениллас-Чавес Валлежо туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ташриф буюрди. Тадбир давомида таниқли спортчи ва мактаб тарбияланувчиларининг  учрашуви ўтказилди.

Солиққа тортиш масалалари муҳокамада

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев давлат солиқ инспекцияси мутасаддилари ва ишчи-ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Иқтисодиёт кўрсаткичлари, фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш, солиқ тушумларини ошириш мавзуларига бағишланган тадбирда соҳада йўл қўйилаётган айрим камчиликлар муҳокама қилинди.

Наймантепада сартарошхона очилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мутасаддиларнинг фуқаролар мурожаатини бевосита жойида ўрганиши муаммоларни ўз вақтида баратараф этилишида муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган жадвали асосида, барча сектор раҳбарлари маҳаллалар кесимида фуқаролар билан учрашяпти.

ОШИРИЛГАН СТАВКАЛАРДА СОЛИҚ ҲИСОБЛАШ АМАЛИЁТИ ЎЗГАРДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги фармонига асосан, фойдаланилмаётган объектлар учун оширилган ставкаларда солиқ ҳисоблаш амалиётига қуйидагича ўзгартиришлар киритилди.
Яъни:
Эски тартиб бўйича мол-мулк ва ер солиқлари ўрнатилган ставкага нисбатан 6 ойгача икки карра, 6 ой ўтгандан сўнг беш карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик 10 карра миқдорида қўлланилган.

2015-2022 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM