Тадбиркор қўллаб-қувватланади. Қачонки, қонуний ишласа...

Туман ҳокими Қ.Собиров мутасаддилар иштирокида Ғазира маҳалласидаги савдо ва ишлаб чиқариш субъектлари фаолияти билан танишди.

Кеча Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида коронавирус хавфи кам ёки хасталикка чалиниш ҳолатлари аниқланмаган ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини тиклаш, халқ хўжалиги тармоқларининг қониқарли ишлаши учун зарур шароитлар яратиш белгиланганди. Бу борада туманимизда ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Ташриф давомида туманимиз ҳокими “Жомбой деҳқон бозори” МЧЖнинг Ғазира филиалида бўлди. Бозорни тартибга олиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. Савдо дўконларида нарх барқарорлиги, маҳсулотлар сифати билан танишар экан, зарур бўлганда тадбиркорларни барча қонуний масалада қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, солиқ ва меҳнат қонунчилигига амал қилмай савдо ишларини йўлга қўйган тадбиркорлар огоҳлантирилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM