Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов юрт мустақиллигини эълон қилганда, залда ўтирганларнинг аксарияти дўппи кийганди. Орадан ҳеч қанча ўтмай бошдан дўппиларни ечдик. Бу воқеани нега эсладик? Гап шундаки, биз мустамлака пайтида қадриятларимизни авайлашга кўпроқ уринардик. Чунки уларга очиқ таҳдид бор эди. Таҳдидлар кўтарилгач эса ушбу масалада хотиржамликка берилдик.
Мумтоз мусиқамиз, урф-одатларимиз, миллий рақсларимиз-у, маданий меросимиз, атласу дўппиларимизни сақлаб қолдик, дея уларга эътиборимиз сусайди. Жумладан, миллатимиз кўзгуси бўлган тилимизга ҳам...