Жомбойда "Redbean" етиштирилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Youngin SN” хорижий корхонаси вакиллари билан музокара ўтказилгани ҳақида аввал хабар қилгандик. Ушбу хорижий корхона туманимизда корейс дуккакли экинлари етиштириш ва қайта ишлашни режалаштирган.

Бугун туман ҳокими Қ.Собиров, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида кореялик сармоядорлар билан юзма-юз мулоқот қилинди. Тадбир давомида “Youngin SN” корпорацияси томонидан етказиб бериладиган қизил мош (redbean) уруғларини Жомбойда иккинчи экин сифатида етиштириш, ҳосилни Хитой, Корея, Япония давлатларига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди. Хорижлик мутахассислар кооперация асосида ҳамкорликка жалб этилаётган маҳаллий аҳоли саволларига жавоб беришди. Ушбу экин турини етиштириш технологияси, кимёвий ишлов бериш усуллари ҳақида тушунча берилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, қизил мош дони маҳаллий навдан 30-40 фоиз йирик ва ҳосилдор ҳисобланади. Жаҳон бозорида харидоргир бўлган ушбу дуккакли экин жорий йил туманимизда минг гектар майдонга экилиши режалаштирилмоқда.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM