Улуғбек Кубаев кичик хонадонида катта тадбиркорлик бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизнинг Ҳолвойи, Шерқўрғон, Эски Жомбой ва Қорамўйин маҳаллаларини ривожлантириш, аҳоли учун юқори турмуш шароитларини яратиш бўйича ўзига хос тажриба амалга оширилмоқда. Унга кўра, ҳар бир ҳудудга алоҳида шакллантирилган ишчи гуруҳ бириктирилади. Аҳоли хонадонлари, томорқа хўжаликлари, оилаларнинг ижтимоий муҳити, касб-кори ўрганилиб, касаначилик, деҳқончилик, парранда парваришлаш каби йўналишларда тадбиркорлик бошлашига кўмаклашилади.

Фаол, фидойи, ҳунарманд ёшлар аниқланиб, сартарошхона, гўзаллик салони, нонвойхона, тикувчилик цехи каби тадбиркорлик йўналишларида иш бошлаши йўлга қўйилади.

Хайрли иш дастлабки натижаларини бера бошлади. Шерқўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи Улуғбек Кубаев акциядорлик-тижорат “Халқ банки” кредити асосида иссиқхона ташкил этди. Шунингдек, бўш турган иккита хона сартарошхона ва гўзаллик салони учун ажратилган. Бир сўз билан айтганда, бир оила ростмана тадбиркорликка жаҳд билан киришди.

– Қишлоқ аҳолисига тадбиркорлик ғоялари бўйича таклиф беряпмиз, – дейди “Халқ банки” туман филиали бошқарувчиси И.Шукуров. – Бошланғич маблағ учун кредит ажратяпмиз, таъминотчилар билан келишган ҳолда аҳолига имкон қадар қулайлик яратиш чораси кўриляпти. Шу қишлоқнинг ўзида У.Кубаев, А.Ҳамидов, Х.Тоштемиров, А.Раҳмонова, А.Қаюмов каби фуқароларимиз оилавий тадбиркорликка киришишди.

Туман ҳокими Қ.Собиров ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган оилаларга барча масалада кўмак кўрсатилиши айтилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM