Ахборотни саралаш зарур
Fri, 28/05/2021 - 17:07Республикамиз бўйлаб Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази – "BRYCA" томонидан "Ёшлар билан ишлашда медиа ва ахборот саводхонлиги" мавзуида семинар-тренинг ташкил этиляпти. Навбатдаги тадбир туманимизда ўтказилди. Жомбойлик соҳага қизиқувчи ёшлар танқидий фикрлаш, таҳлил, ташаббус ва таклиф бериш йўналишларида сабоқ олишди.