Ахборотни саралаш зарур

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Республикамиз бўйлаб Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази – "BRYCA" томонидан "Ёшлар билан ишлашда медиа ва ахборот саводхонлиги" мавзуида семинар-тренинг ташкил этиляпти. Навбатдаги тадбир туманимизда ўтказилди. Жомбойлик соҳага қизиқувчи ёшлар танқидий фикрлаш, таҳлил, ташаббус ва таклиф бериш йўналишларида сабоқ олишди.

– Ахборот майдонида ёлғон хабарлар тарқалиши тобора авж олмоқда, – дейди медиатренер Гулшода Ҳусниддинова. – Оқимнинг шиддати эса уларни саралашда мураккаблик туғдираётгани ҳақиқат. Бунда аввало, ёшларнинг ишонувчанлиги, ҳиссиётга берилиши ёлғон тарқатишдан манфаатдор кучларга қўл келиши мумкин. Шу жиҳатдан ахборот ва янгиликлар билан ишлаш кўникмаси, саводхонлиги бугун ғоят зарур билимга айланяпти. Машғулотларда айни шу мавзуларга асосий эътибор қаратмоқдамиз. Нафрат нутқи, фейк ахборот ва кибербуллинг асослари бўйича амалий машқлар яхши самара беряпти. 

Тадбир сўнгида иштирокчиларга махсус сертификат тақдим этилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM