"Энг ёш олим – 2021" халқаро танловида жомбойлик қиз ғолиб бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети учинчи босқич талабаси Мадина Саматбоева Қозоғистонда бўлиб ўтган "Энг ёш олим – 2021" халқаро танловида олтин медал соҳиби бўлди.

Тадбирда МДҲ давлатларидан 200 нафардан ортиқ иқтидорли талаба иштирок этган.

– Мазкур халқаро танловда ғолибликка даъвогарлар кўп эди, – дейди М.Саматбоева. – Уларнинг барчасини ушбу мукофотга лойиқ, деб ҳисоблайман. Инглиз, рус ва қозоқ тилларида қабул қилинган илмий мақолалар юқори тоифали илм соҳиблари томонидан текширилди ва муносиблар эътироф этилди. Танловда хорижий тилларни билиш ҳам инобатга олинди.

Иқтидорли қизимизнинг 40 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро ва республика нашрларида эълон қилинган. Таниқли олимлар томонидан эътироф этилган. Ижодий ишлари АҚШда чоп этилган халқаро ижодкор ёшлар тўпламидан ўрин олган.

ЎзА

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM