Жомбой ёшлари учун 10 та ноутбук ва 2 мингта китоб ажратилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Президент Aдминистрацияси, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа мутасадди идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Жомбой ёшлари билан учрашув ўтказди.

"Ўзбекистон ёшлари форуми"да давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг эзгу интилишларини рўёбга чиқаришга қаратилган маърузаларининг мазмун-моҳияти тадбирнинг бош мавзуи бўлди.

Шунингдек, учрашув давомида ўқувчи-ёшларнинг мурожаат ва таклифлари муҳокама этилди. Уларга йўл-йўриқ, тавсия ва кўрсатмалар берилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ечим топган бўлса, айримларини қонуний кўриб чиқиш учун чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбирда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими таклифига мувофиқ жомбойлик ўқувчилар учун 2 мингта бадиий асарлар тўплами ҳамда 10 та ноутбук ажратилиши ваъда қилинди.

Мулоқотда Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Саъдуллаев ҳамда туман ҳокими Қаюм Собиров қатнашди.

2015-2021 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM