Нур тарқатиш уларнинг касби
Tue, 24/12/2019 - 09:55Ўзбекистон Энергетика ходимлари куни туманимизда юқори савияда нишонланди. Байрам тадбирида электр энергияси етказиб бериш тармоғида меҳнат қилаётган соҳа ходимларининг фидойилиги эътироф этилди.
Жомбой туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Ўзбекистон Энергетика ходимлари куни туманимизда юқори савияда нишонланди. Байрам тадбирида электр энергияси етказиб бериш тармоғида меҳнат қилаётган соҳа ходимларининг фидойилиги эътироф этилди.
23-умумтаълим мактабида Тошкент маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси, ИИБ, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши вакиллари қатнашган тадбирда амалга киритилган янги қонун ва фармойишлар ҳақида тушунча берилди. Оилаларда тарбия, никоҳ ёши ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари каби мавзулар муҳокам этилди.
46-умумтаълим мактаби ўқувчилари математика фани бўйича Жанубий-Шарқий Осиё ёшлари олимпиадасида муваффақиятли иштирок этишди. 9-синф ўқувчиси Зафар Турсунов, 7-синф ўқувчиси Гулсевар Арзиқулова ғолиблар сафидан жой олди. Айниқса, 6-синф ўқувчиси Озодбек Ахтамовнинг биринчи ўринни эгаллагани қувонарлидир.
Самарқандда «Йил аёли» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг шаҳар, туманларида турли соҳаларда фаолият юритаётган, фаол хотин-қизлар иштирок этди.
Анжуманда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишларга тўхталди.
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Самарқанд телеканали орқали эфирга узатилган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Жомбой туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирок этганди.