Нур тарқатиш уларнинг касби

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Энергетика ходимлари куни туманимизда юқори савияда нишонланди. Байрам тадбирида электр энергияси етказиб бериш тармоғида меҳнат қилаётган соҳа ходимларининг фидойилиги эътироф этилди.

Республикамиз раҳбарияти томонидан тизим олдига янги технологияларга асосланган кўплаб инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу орқали энергия ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, мавжуд қурилмаларни реконструкция қилиш, юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини ривожлантириш, муқобил энергия турларини ўзлаштириш, атом энергетикасини жорий қилиш каби жуда катта вазифалар қўйилмоқда. Энергетика ходимлари ҳам бу борада алоҳида жонбозлик кўрсатиб, соҳани жадал ривожлантириш йўлида хизмат қилишяпти. Тадбир давомида туман электр тармоқлари корхонаси ходимларининг ушбу тизимда алоҳида ўрин тутиши таъкидланди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев қатнашди ва соҳа ходимларининг бир гуруҳини тақдирлади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM