Тадбиркорлар эл билан камарбаста
Thu, 30/04/2020 - 20:26Жомбойлик тадбиркорлар синовли кунларда эл ташвиши билан камарбаста бўлишяпти.
Жомбой туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Жомбойлик тадбиркорлар синовли кунларда эл ташвиши билан камарбаста бўлишяпти.
Сўнгги уч ой ичида бутун дунёни пандемия таҳликаси эгаллаб олди. Хасталик сабаб кўплаб қурбонлар берилиши мумкинлиги ижтимоий-сиёсий майдонни ташвишга солаётган ягона хадик эмас. Кўпчилик давлатлар учун олдинда пандемиядан сўнг фалажланиб қолган иқтисодни тиклаш, карантин даврида бор захирасини сарфлаб, камбағаллик ҳолига тушиб қолган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш муаммоси турибди.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммосини қисқа фурсатда бартараф этиш мамлакатимиз олдига қўйган мақсадларига эришишда муҳим аҳамият касб этади.
Туманимиз ҳокими Қ.Собиров Саричашма ва Талдираззоқ маҳаллаларида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди. Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларнинг яшаш шароитлари билан танишиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси ўтказилди. Тадбирни 25-Нурафшон округидан сайланган депутат Ф.Мажидов олиб борди.