Талдираззоқ раисига шахсий масъулият юклатилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиз ҳокими Қ.Собиров Саричашма ва Талдираззоқ маҳаллаларида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди. Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларнинг яшаш шароитлари билан танишиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Манғит қишлоғида истиқомат қилувчи Н.Исломов кўп фарзандли оила бошлиғи. Хонадон томорқаси ўн сотихдан ортиқ. Айни пайтда ундан самарали фойдаланиш чоралари кўрилган. Картошка, сабзи ва кўкатлар парвариш қилинмоқда.

Суҳбат давомида оиланинг тўнғич ўғли М.Исломовни қурилиш ташкилотларидан бирига ишга жойлаштириш, қизи Н.Исломовани уй шароитида тикувчилик билан шуғулланиши учун зарур шароит яратиб бериш чораси кўрилиши белгиланди.

Шунингдек, оилага туғилганлик ва никоҳ расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар олишида амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Ж.Жонузоқов ҳам ушбу маҳаллада истиқомат қилади. Туман ҳокими ўрганишидан сўнг унинг оиласини ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

Талдираззоқ маҳалласида давом этган ташриф мобайнида савдо дўконлари фаолияти, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолати танқид қилинди. Ш.Қодиров, Қ.Исломов, Д.Абдуқаҳҳоров, Б.Ҳамроев, Б.Худойқулов ҳамда Қ.Эргашев хонадонида бир неча ўнлаб сотих майдон бўш ётгани аниқланди. Уларга томорқани қисқа фурсатда тартибга келтириш, экин экиш зарурлиги айтилди. Бу борада маҳалла раиси Х.Бўлтаковга шахсий масъулият юклатилди.

Жойларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM