"Аёллар дафтар"ида кимлар қолади?
Tue, 08/06/2021 - 11:00Оилада аёл зиммасига тушадиган юк салмоғи эркакникидан кам эмас. Айниқса, қишлоқ жойларида, марказдан олис ҳудудларда хотин-қизларга осон эмас. Мактабгача таълим қамрови етарли бўлмаган маҳаллалар бор, фарзанд тарбияси, рўзғор ташвишлари, ишсизлик. Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Аёллар дафтари” ана шу жиҳатларни инобатга олиб амалга киритилди.