Ибн Сино ва Беруний тор кўчалари тартибга келтирилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилоят телерадиокомапниясининг “SamTVR” телеграм каналида жорий йилнинг 15 июль куни “Агар хулоса қилмасак, халқ бизни кечирмайди!” рукни остида видеолавҳа эълон қилинганди. Унда Жомбой туманидаги айрим кўчалар ободонлаштирилмагани, таъмирга муҳтож экани ва бундан аҳоли азият чекаётгани танқид қилинган.

Муаммо 3-сектор раҳбари Ш.Азаматов томонидан ўрганилди. Сўз юритилаётган Аҳмаджон Қурбонов маҳалласининг Ибн Сино ҳамда Беруний тор кўчаларини тартибга келтириш чоралари кўрилди. Жамоатчилик ишига жалб этилган ходимлар томонидан ҳудуд ободонлаштирилди. Бегона ўтлардан тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқилди.

Ушбу кўчалар маҳаллий аҳамиятдаги ички йўл тоифасига киради. Таъмирлаш ишлари 2021 йил давлат дастури асосида амалга оширилиши режалаштирилган.

Фаёз СУВОНОВ,

Аҳмаджон Қурбонов маҳалласи раиси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM