Хотин-қизлар учун тавсиянома берилиши бошланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилдан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда хотин-қизлар учун қўшимча грант ўринлари ажратилиши белгиланган. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига шу мазмунда тушган мурожаатлар ўрганилиб, муносиб номзодларнинг ҳужжатлари республика ишчи гуруҳига тақдим этилганди.
Ишчи гуруҳ қарори билан низомга мувофиқ деб топилган жомбойлик хотин-қизларга бугун тавсияномалар бериш бошланди.
– Тақдим этилган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда, батафсил ўрганилди, белгиланган мезонларга мос келиши таҳлил қилинди, – дейди бўлим бош мутахассиси Ч.Шананова. – Тавсияномага эга бўлган номзодлар ажратилган 4 фоизлик қўшимча грант учун имтиҳон топширишади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 20 июлга қадар тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан давлат тест марказига тақдим этилади. Шу асосда абитуриентларга имтиёз қўлланилади. Яъни, онлайн рўйхатдан ўтишда тавсиянома маълумотлари дастурга киритилмайди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM