Графикдаги ўзгаришлар сабаб чиқиндини олиб чиқишда кечикиш бўлган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ижтимоий тармоқларда "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси Жомбой тумани маҳаллаларидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетмаётгани, кўчаларда маиший чиқиндилар тўпланиб қолганлиги тўғрисида хабар жойлаштирилган.

Ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда "Тоза ҳудуд" ДУК ходимлари Каттақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қорақишлоқ, Саричашма, Сарой, Деҳқонобод, Зарафшон қишлоқларига борди.

Айни вақтда туманда 38 та маҳалла мавжуд , "Тоза ҳудуд" ДУК туман филиали томонидан 25 та маҳаллага 13 та махсус техникада хизмат кўрсатилади.

Ҳудуд кўздан кечирилганда тўпланиб қолган чиқиндихоналар аниқланмади. Маҳалла фуқаролари билан суҳбат ўтказилганда эса санитар хизмат бўйича эътирозларнинг мавжуд эмаслиги, ўтган ҳафта графикда ўзгаришлар сабаб кечикишлар бўлгани маълум бўлди.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM