Пилла мавсуми юқори савияда ўтиши керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жомбой туман ҳокими Қ.Собиров жойларда аҳоли ижтимоий турмуш даражасини ўрганаётганидан хабарингиз бор. Навбатдаги ташриф Катта қишлоқ, Ҳолвойи ва Шодлик маҳаллаларида ўтди.

Катта қишлоқ туман марказига яқин, аҳоли зич ҳудудлар сирасига киради. Маҳаллада томорқадан унумли фойдаланиш борасидаги ишлар суст кетаётгани танқид қилинди. Ўрганиш давомида озиқ-овқат савдо дўконлари ҳам кўздан кечирилди. Якка тартибдаги тадбиркорлар Ж.Луқмонов ҳамда О.Қипчоқова банк ҳисоб очмаган ҳолда фаолият юритаётгани, дўконда терминал мавжуд эмаслиги аниқланди. Шу маҳаллада яшовчи К.Баҳранова эса якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган. Х.Нарзиқулова лицензиясиз спиртли ичимлик савдосини йўлга қўйган. Уларга фаолиятини қонунийлаштириш учун 2 кун муддат белгиланди.

Ҳолвойи маҳалласида ўтган учрашув давомида 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида аҳолига арзон нархларда ун етказиб бериш, пилла мавсумини юқори савияда ўтказиш юзасидан суҳбатлашилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM