1631 дона мевали дарахт кўчатлари бепул тарқатилди

Туманимизда камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилалар моддий турмаш даражасини яхшилаш борасида бир қатор тадбирлар ўтказиляпти. Бу борада Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқимизга балиқ эмас, қармоқ бериш зарур” тамойили дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахсларга 1631 дона мевали дарахт кўчатлари тарқатилди.

– Камбағалликдан чиқариш дастури доирасида 249 та оилага олма, шафтоли, бутасимон ёнғоқ кўчатлари тарқатилди, – дейди туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Исмоилов. – “Шредер” илмий-тадқиқот марказида етиштирилган ушбу кўчатлар серҳосиллиги билан аҳамиятли. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан помидор, бодринг, бақлажон, булғор қалампири каби сабзавот кўчатлари ҳам эҳтиёжманд оилаларга ажратилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM