Мурожаатлар ёзма қабул қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ қабулхонасида корхона, ташкилот ва муасса мутасаддилари аҳоли мурожаатларини қабул қилди.

Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши курашиш доирасида оммавий йиғилишлар, жумладан аҳоли учун сайёр қабуллар ҳам вақтинча тўхтатилди. Аммо бугун истисно тариқасида мурожаатлар ёзма шаклда қабул қилинди.

Маълумот учун бугунги мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик мавзуида тушган. Жумладан, Алишер Навоий маҳалласида яшовчи И.Халилов, Катта қишлоқ маҳалласида яшовчи З.Ибрагимов, Эски Жомбой маҳалласида яшовчи Ш.Мирзахўжаев оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредит ажратиш ва фермер хўжалиги ташкил этиш масалаларида амалий ёрдам сўраган.

Фуқаро мурожаатлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Ижроси юзасидан мутасаддилар бириктирилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM