Ҳоким қарори нега бекор қилинганди?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлигида фуқаро Шавкат Ёрмаматовнинг “Шайман” деҳқон бозори ҳудудидадан савдо майдони ажратиш тўғрисидаги мурожаати мутасаддилар иштирокида ўрганилди.

Қайд этиш жоизки, ушбу фуқарога 31.10.2011 йилда 0,25 гектар ер участкаси туман ҳокими қарори билан ажратилган бўлиб, орадан 35 кун ўтиб мазкур ҳужжат қонунга номувофиқ деб топилган ва бекор қилинган. Аммо Ш.Ёрмаматов ҳудудда қурилиш ишларини давом эттирган ва павильон (навес) ташкил этган. 2018 йилнинг 5 сентябрида қонуний кучини йўқотган ҳоким қарори асосида “Қурилишни фойдаланишга қабул қилиш ва эгалик ҳуқуқи белгилаш тўғриси”да ҳоким қарори чиқаришга эришган.

Туман ҳокимлигининг тегишли бўлимлари томонидан ўрганиш-мониторинг ўтказилганда Булунғур туман архивидан 2011 йилги қарор кучини йўқотгани тўғрисида маълумот берилган. Натижада, 2018 йилнинг 22 декабрь куни “Қурилишни фойдаланишга қабул қилиш ва эгалик ҳуқуқи белгилаш тўғрисида”ги ҳоким қарори бекор қилинган.

Ушбу низоли ҳолат Булунғур туман маъмурий судидаг биринчи инстанция ҳамда вилоят маъмурий судида аппеляция тартибида кўриб чиқилган. Туман ҳокимлиги томонидан амалга оширилган ҳатти-ҳаракатлар қонуний, деб топилган.

Шу ўринда савол туғилади. 2011 йил 31 октябрдаги Шавкат Ёрмаматов 0,25 гектар ер участкаси ажратиш тўғрисидаги туман ҳокими қарори нега қабул қилинганди. Ва қайси асосда  бир ойдан сўнг бекор қилинган?

Гап шундаки, сўз юритилган ҳудуд ҳозирги “Шайман” деҳқон бозори атрофидаги “Мирза ариқ” ирригация иншооти ёқасида жойлашган. Аслида у ерда қурилиш қилиш мумкин бўлган 0,25 гектар ер участкаси мавжуд эмас. Ирригация тармоғининг муҳофаза чегараси павильон қуришга монеълик қилади. Демак, ўз вақтида ушбу хатолик тузатилиб, ҳоким қарори бекор қилинган.

Мурожаатчи билан суҳбат давомида ушбу фактлар юзасидан атрофлича маълумот берилди. Суд қароридан норози бўлган тақдирда юқори турувчи органга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM