Муаммо бор. Аммо Kun.uz иддаоси ўринсиз

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 10 март куни kun.uz сайтида “Сув танқислиги силламизни қуритди” – Жомбойдаги маҳалла мутасаддилар эътиборсизлигидан азият чекмоқда” сарлавҳали мақола ва видеолавҳа эълон қилинди.

Аввало, муаммонинг моҳиятига тўхталсак.

Наврўзтепа қишлоғи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш кўпдан буён муаммо бўлиб келаётгани рост. Ҳудудда мавжуд сув иншооти 50 йил аввал қурилган бўлиб, бугунги кунда таъмирталаб ҳолатга келган.

Аҳолини нафақат ичимлик, балки томорқа хўжаликларини суғориш учун сув билан таъминлаш масаласи ўтган йил сўнгида кун тартибига қўйилганди.

Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан “Суғориш таъминоти муаммоли ҳудудларда артизиан қудуқларини қазиш” таклифи кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Айни пайтда чора-тадбир ишлаб чиқилган бўлиб, 2 та сув иншооти қуриш ва таъмирлаш режалаштириляпти. Жумладан, Наврўзтепа қишлоғида 1 та сув иншооти (трансформатори билан) апрель ойида фойдаланишга топширилади. Бир вақтнинг ўзида эски ичимлик суви иншооти таъмирланади.  Натижада, ҳам ичимлик суви, ҳам томорқаларни суғориш муаммоси бартараф этилади.

Шунингдек, таъмирга муҳтож ички йўл ва симёғочлар давлат дастурига киритилган. Зотан, Наврўзтепа қишлоғининг ички йўлларини таъмирлаш бўйича манзилли дастур январь ойида тасдиқланиб, Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати унитар корхонасига тақдим этилган. Таъмирлаш ишлари биринчи чорак сўнгида бошланади. Апрель ойида 500 метр шағал, май ойида 1 километр асфальт йўл қуриш якунига етказилади

 

Юқорида айтганимиздек, муаммодан туман ҳокимлиги хабардор. Февраль ойида қурилиш бўлими ва тегишли ташкилот вакиллари аҳоли билан учрашган. Тушунтириш берилган.

Фақат масаланинг бир жиҳати бизни ўйлантирди. Мақолага сарлавҳа қўйишда “...маҳалла мутасаддилар эътиборсизлигидан азият чекмоқда”, жумласи танлангани қизиқ. Муаммога туман ҳокимлиги эътиборсиз, деганда қайси асосга таянилди экан?

Нима учун масала юзасидан туман ҳокимлиги ёки қурилиш бўлимига, ҳеч бўлмаганда “Сувоқава” ДУК филиалига мурожаат қилинмаган?

Сектор раҳбари, туман ҳокимлиги ва  “Сувоқава” ДУК мутахассислари иштирокида аҳоли билан яна бир бор учрашув ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

  

  

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM