Энди пахта режаси бўлмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев “Низаматов”, “Дўстлик” ҳамда “Ўзбекистон” муқобил машина-трактор паркларида фермер хўжалиги раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.

Яқинда давлатимиз раҳбарининг ғаллачилик ва пахтачилик тармоқларини эркинлаштириш, соҳадаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш мазмунидаги қарорлари қабул қилинди. Эндиликда, пахта учун давлат режаси белгиланмайди. Ғалла етиштиришда ҳам фермер мустақил бўлиб, даромад олишда янги имкониятларга эга бўлади. Учрашув давомида бу борадаги янгиликлар, Президент қарорларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, баҳорги юмушларни жадаллаштириш, ҳудудларни ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш, мева-сабзавотчилик экинларини ўз вақтида экиш ва парваришлаш ҳақида сўз борди.

Қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг муаммолари юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.

          

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM