Халққа балиқ эмас, қармоқ бериш зарур

Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни моддий турмуш даражасини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Президент “Халққа балиқ эмас, қармоқ бериш зарур”, тамойилини илгари сургани бежиз эмас.

Туманимизда ҳам кам таъминланган оилаларни тадбиркорликка ўргатиш мақсадида қишлоқ хўжалиги бўлими, томорқа хизматлари билан ҳамкорлик ўрнатилди. Бугун туман ҳокими эҳтиёжманд фуқаролардан бири Н.Амирова хонадонига борди.

Ўтган йили оила бошига мусибат тушганди. Кутилмаганда бошланган ёнғин бутун уйни қамраб олиб, катта талофат етказган. Ўшанда ҳомийлик асосида қурилиш ашёлари ажратилиб, уйни аввалги ҳолига қайтаришда амалий ёрдам кўрсатилганди. Н.Амирова ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирди.

Хонадоннинг 15 сотихдан ортиқ ёрдамчи хўжалиги бўлиб, сабзавот экинлари етиштиришга қулай. Ушбу жиҳат инобатга олиниб, “Каттақишлоқ томорқа хизмати” МЧЖ томонидан картошка, сабзи, пиёз, редиска, помидор кўчатлари ажратилди. Шу куннинг ўзида экин учун тайёр ҳолга келтирилиб, экин экилди.

Ҳокимлик томонидан 10 туп мевали дарахт ниҳоллари етказиб берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM