"Шелф восток" МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчиси Тимур Кечиян туманимизга ташриф буюрди. Туман ҳокимлигида ўтган самимий суҳбат давомида истиқболдаги режалар, амалга оширилиши кутилаётган йирик лойиҳа устида музокара ўтказилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, корхона Россия Федерациясининг "Шелф" компанияси билан қўшма ҳамкорликда ташкил этилган. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари учун компрессор, аккумулятор блоки, тақсимлаш қозони ишлаб чиқариш лойиҳанинг асосий мақсадидир. Ишга тушгач, йилига 15 дона компрессор, аккумулятор, 350 та тақсимлаш блоки ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Учрашув давомида цехни жорий йилнинг 1 августига қадар фойдаланишга топширилишига келишиб олинди.