Қисқа сатрларда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида кик-боксинг бўйича республика мусобақаси ўтказилди. 250 нафар ёш спортчилар иштирок этган тадбирда вилоятимиз биринчи ўринни эгаллади. Бухоро ва Жиззах жамоалари мос равишда 2-, 3-ўринларни банд этди.

***

31-умумтаълим мактабида ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Таълим-тарбия жараёнининг бориши, муаммолар муҳокама қилинди. Ҳудуддан сайланган вилоят кенгаши депутати Ўктам Саидмуродов маҳалла, ота-она, мактаб ҳамкорлигини таъминлаш биринчи галдаги вазифа эканини таъкидлади.

***

Хотин-қизлар қўмитаси саъй-ҳаракати билан фуқаро С.Пардаевага собиқ турмуш ўртоғидан бир миллион сўм алимент пули ундириб берилди.

***

6-умумтаълим мактабида математика фан ойлиги юқори савияда ўтказилмоқда. 6-синф ўқувчилари ўртасида мураккаб амаллар бажариш юзасидан беллашув ташкил этилди. Тадбирда буюк бобокалонимиз Ал-Хоразмийнинг замонавий математика фани ривожига қўшган ҳиссаси, асарлари ҳақида маълумот берилди. Тажрибали педагог Тошмамат Қобилов қизиқарли математика мавзуида ёшлар билан мулоқот қилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM