Тренингда 300 дан ортиқ тадбиркор қатнашди

Туман давлат солиқ инспекция тарғибот гуруҳи янги таҳрирдаги солиқ кодексида акс эттирилган янгилик ва ўзгаришлар хусусида тадбиркор уларнинг ҳисобчилари билан мулоқотлар ўтказмоқда. Эътиборлиси, учрашувлар бевосита тадбиркорлик субъектларининг ўзида ташкил этиляпти. Бу эса вақтни тежаб, уларнинг фаолиятидаги барча муаммоларни атрофлича муҳокама қилишга имкон бериши табиий.

Янги таҳрирдаги солиқ кодексининг амалдаги кодексдан фарқли жиҳати шундаки, қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими тубдан ўзгарди. Хусусан, янги солиқ кодексининг 286-моддасига кўра, олдин тўланган бироқ реализация қилинмаган товар ва хизматлардан пайдо бўлган қўшилган қиймат солиғи бўйича барча манфий қолдиқ суммаси қайтариб берилади. Натижада, инвесторларни айланма маблағлари билан ўз вақтида таъминлаш имконияти яратилади. Бу мамлакатимиз инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида туман давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектлари билан 11 маротаба семинар-тренинг ташкил этилди. Қонунчиликдаги ўзгаришлар ахборот стендлари, слайд ва буклетлар, тарқатма материаллар асосида батафсил тушунтирилди.

300 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этган тадбирларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

Б.Баратов,

тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM