Жомбой аҳолиси учун 15 миллиард 831 миллион сўм ажратилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳунармандчилик, касаначилик соҳаларида аҳоли бандлигини таъминлаш орқали қўшимча даромад манбалари шаклланишига шарт-шароитлар яратилаётгани чекка ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтисодий ҳолати яхшиланишига кўмак бўлмоқда. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳам зарур. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш борасидаги дастурларда давлат ресурсларидан оқилона фойдаланиш назарда тутилган.

2020 йил давомида “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури бўйича 12 миллиард 239 миллион сўм, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 700 миллион сўм, ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 677 миллион сўм Жомбой аҳолиси учун ажратилади.

Бундан ташқари, бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 286 миллион сўм, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси ҳисобидан 120 миллион сўм, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасидан 1 миллиард 809 миллион сўм маблағ айни мақсадга йўналтирилиши режалаштирилган. Бунда кредитлаш марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича акциядорлик тижорат “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” ҳамда “Агробанк” орқали амалга оширилади.

 В.Усмонов,

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори мудири.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM