“Нафосат алфа” фермер хўжалиги сабзавот етиштирмоқчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар қилганимиздек, туман ҳокими ҳамда қишлоқ хўжалиги комплекси мутахассислари "Ўзбекистон", "Ҳақиқат", "Низаматов" муқобил машина-трактор парклари ҳудудига ташриф буюрди.

Учрашув давомида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбарлари билан мулоқот ўтказилди. Самарасиз боғларни интенсив усулга ўтказиш, сабзавотчилик тармоқларини ривожлантириш борасида фикр алмашилди.

Ҳудуддаги “Замин жўра Сардор” фермер хўжалиги 50 гектар майдонда маҳаллий олма етиштириб келган. Аммо туп сонларининг камлиги, кўчатларнинг тарқоқ экилгани, маҳсулот олишда самарасизлиги танқид қилинди. Майдонда интенсив боғ барпо этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек, мутасаддилар “Нафосат алфа” фермер хўжалигида самарасиз деб топилган 1 гектарлик боғни бузиш ишлари билан танишди. Майдонда олма, ўрик, гилос, ёнғоқ дарахтлари палапартиш экилган бўлиб, бугунги кунда ҳосилдорлик даражаси тушиб кетган. “Низаматов” ММТП бошқарувчиси Ж.Беназаровнинг сўзларига кўра, ҳудудда сабзавот турлари етиштириш режалаштирилмоқда.

Ташриф давомида ариқ ва суғориш тармоқларини тозалаш ишлари ҳам кўздан кечирилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM