Айрим ташкилотлар янги бинога кўчади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев Тошкент кўчасида бунёд этилаётган давлат хизматлари маркази маъмурий биносига келиб, ишнинг бориши билан танишди. Қурилиш комплекси мутахассислари иштирокида ўтган учрашувда пудратчи фирма раҳбарлари, ишчи-ходимлар, қурувчилар билан суҳбат ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳудуд туман ҳокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги қарорига кўра, “Алижон қурилиш монтаж” масъулияти чекланган жамиятига ажратилган. Давлат шерикчилиги асосида қурилаётган бинонинг биринчи қавати давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ, Бош вазирнинг тадбиркор мурожаатларини қабул қилиш туман қабулхонаси ихтиёрига ажратилади.

Учрашув давомида қурилиш ишларини ўз вақтида якунлаш зарурлиги айтилди.

Давлат хизматлари марказининг янги биноси Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM