Ўқитувчи “икки” олди...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан туманимиздаги 20-, 21-, 23-, 28-, 46- ҳамда 54-умумтаълим мактабларида синов имтиҳонлари ўтказилмоқда. Бундан кўзланган мақсад миллий рейтинг кўрсаткичига аниқлик киритишдан иборат.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 9-синф ўқувчилари метематика ва она тили фанларидан апрель ойида назорат иши топширади. Айни пайтда жараёнга ҳозирлик кўриляпти.

Тартибга кўра, соҳа ўқитувчилари – педагогларнинг ҳам билим-савиясини баҳолаш назарда тутилган. Афсуски, яқинда ўтказилган имтиҳон натижалари салбий кўрсаткич қайд этди. Аксарият мактабларда фарзандларимизга таълим-тарбия берётган устозлар ўз фанлари бўйича олинган назорат ишларида ёмон натижа кўрсатишди. Ҳамкасблар олдида ҳам саёз билим билан уялиб қолишди.

Савол туғилади. Ўқитувчининг ўзи методик ёрдамга муҳтож бўла туриб, ўқувчиларни халқаро стандартдаги баҳолашга тайёрлай олармикан?!.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM