Ибрагимов фермер хўжалиги ташкил қилмоқчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг аҳоли билан юзма юз мулоқоти ўтказилди.

Ҳар пайшанба корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида фуқаро муаммолари ўрганилаётгани сир эмас. Натижада, узоқ вақт ечимини топмаган муаммо ва камчиликлар бартараф этилмоқда. Бу галги учрашувда ҳам ўттизга яқин фуқаролар коммунал, уй-жой, тадбиркорлик масалаларида ҳокимга мурожаат қилиш имконига эга бўлди.

Қувонарлиси, аҳоли ўртасида тадбиркорлик қилиш истагида бўлганлар сони ортиб бормоқда. Катта Қишлоқ маҳалласида яшовчи З.Ибрагимов фермер хўжалиги ташкил қилиш истагини билдирди. Туман ҳокими ўринбосари А.Облоқулов ҳамда соҳага масъул А.Тўраевга ушбу масалада амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилди. Ўртабўзлик Д.Мухторова ҳамда полвонариқлик О.Қурбонов эса тижорий йўналишда тадбиркорлик лойиҳаси тузган. Уларнинг мурожаатлари юзасидан ҳам масъуллар бириктирилди.

 

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM