Самарасиз боғлар ўрнида сабзавот етиштирилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Мадина” фермер хўжалиги дала шийпонида “Ҳақиқат” ва “Низаматов” муқобил машина-трактор парки ҳудудида фаолият юритаётган хўжалик раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев қатнашган тадбирда самарадорлиги паст маҳаллий боғлар ўрнида сабзавотчилик тармоқларини ташкил этиш муҳокама қилинди.

Маълумот учун, бугунги кунда 1610 гектар ерда анъанавий мева навлари парваришланяпти. 400 га яқин фермер хўжаликлари ушбу йўналишга ихтисослашган. Аммо ўрганишлар давомида 423 гектар боғ самарасиз, камҳосил экани аниқланган.

Учрашув давомида баҳорги юмушларни ўз вақтида бажариш, дарахтларни оқлаш, шакл бериш, ариқ-зовурларни тозалаш, ободонлаштириш ҳақида сўз юритилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари туман кенгаши раиси И.Асроров ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи В.Мўминовга бу борада зарур топшириқлар берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM