Мингбулоқда иш бошланган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Яқинда “Зарафшон” газетаси ва zarnews.uz сайти орқали Бешбола маҳалласининг Мингбулоқ қишлоғи ички йўллари, электр тармоқлари ва симёғочларнинг таъмирталаб ҳолати танқид қилинганди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, лавҳада туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Ҳамроевнинг изоҳи келтирилган. Қишлоқ йўлини жорий таъмирлаш апрель ойига қадар амалга оширилиши билдирилганди.
Айни пайтда амалий ишлар бошлаб юборилди. Йирик қувватли 8 та юк автоси ҳамда 1 та грейдер жалб этилиб, 1 километрдан ортиқ масофага тош тўшалди. Бу ҳақдаги лавҳа тез орада каналимиз орқали намойиш этилади.
Электр симёғочларнинг таъмирталаб ҳолати “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб чиқилди. Корхона ахборот хизмати ўзининг телеграм саҳифасида қуйидагиларни маълум қилди:
Президентнинг 2018 йил 27 июндаги фармонига кўра, “Обод қишлоқ”  дастури асосида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар босқичма-босқич ҳал қилинмоқда. “Зарафшон” газетасининг 16-сонида чоп этилган мақола тегишли тартибда ўрганилди. Электр тармоқлари корхонаси  ходимлари ҳудудга ташриф буюриб, аҳоли билан учрашди. Келгусида амалга оширилиши белгиланган ишлар ҳақида фуқароларга ахборот берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM