Ҳокимлар малака оширди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги фармойишига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарларининг малакасини ошириш белгиланганди. Бундан кўзланган мақсад юқори лавозимдаги кадрларнинг касбий, давлат бошқаруви соҳасидаги билим-савиясини ошириш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, давлат органлари фаолият самарадорлигини янги босқичга кўтариш борасидаги устувор вазифаларни бажаришда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларининг шахсий маъсулиятини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Шунга кўра, Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида малака ошириш семинари бўлиб ўтди. Унда туманимиз ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳам қатнашди.

Раҳбарлар ўн кун давомида республиканинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили, мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат мавзулардаги замонавий билимга эга бўлди.

Семинар иштирокчиларини соғлиғини тиклаш, бунинг натижасида иш унумдорлигини ошириш мақсадида Ҳукумат клиникасида чуқур тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди. Тўлиқ тиббий муолажа олишлари таъминланди.

Ўқув-семинар якунида тест синовлари топширилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM