Ташаббусни қўллаб-қувватлашда муаммолар бор

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Саричашма маҳалласида Бош вазирнинг тадбиркор мурожаатларини кўриб чиқиш туман қабулхонаси масъуллари иштирокида учрашув ўтказилди. Қирққа яқин тадбиркор ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар қатнашган тадбирда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Мурожаатлар билан ишлашда бюрократик тўсиқлар, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” дастурлари ижроси, тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашда ҳали ечимини кутаётган муаммолар бор. Аслида, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг моддий фаровонлигини ошириш барча тоифадаги раҳбарларнинг биринчи галдаги вазифаси бўлиши керак.

Учрашув давомида тадбиркорликни ривожлантириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш борасида яратилаётган имкониятлар, қабул қилинаётган қонун хужжатлари, имтиёзли кредит тизими тўғрисида иштирокчиларга тушунча берилди.

Зариф ХЎЖАЕВ,

Бош вазирнинг тадбиркор мурожаатларини кўриб чиқиш туман қабулхонаси мудири.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM