Юнусова ишга тикланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хотин-қизлар қўмитаси нафақат оилавий, ижтимоий масала, балки меҳнатга доир муносабатларда ҳам аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиши зарур. Бу борада тузилма ҳуқуқ-тартибот, меҳнат қонунчилигига масъул орган мутахассислари билан ҳамкорлик қилиши белгилаб қўйилган. Яқинда туман хотин-қизлар қўмитасига шунга ўхшаш мурожаат келиб тушди.
Ш.Юнусова Деҳқонобод маҳалласида истиқомат қилади. Шу кунгача "Afrosiyob jeans" корхонасида фаолият юритган. Аммо ип-йигирув цехи раҳбарларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракати билан ишдан бўшатилган экан.
Мурожаат қўмита мутахассислари томонидан жойида ўрганилди. Фуқаро ва иш берувчи томон иштирокида мамлакатимизда амалда бўлган меҳнат қонунчилиги тушунтирилди. Уларнинг ўзаро муросага келтириш чоралари кўрилди. Натижада, Ш.Юнусова февраль ойидан ўз ишини давом эттиришига келишилди.
- Афсуски, меҳнатга доир муносабатларда муаммога дуч келган аёлларимиз ҳар доим ҳам ўз ҳуқуқларини талаб қилишмайди, - дейди туман хотин қизлар қўмитаси раиси З.Юсупова. - Шундай пайтда бизга мурожаат этишса, келгусида юзага келиши мумкин бўлган қонунбузилишига чек қўйган бўлардик. Бу борада туман аҳолига кўмаклашиш маркази, адлия бўлими, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлигимиз бор.
Чаман ШАНАНОВА.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM