Зарифа Юсупова: Уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш – вазифамиз

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман хотин-қизлар қўмитаси ва маҳаллалар ҳамкорлигида аҳоли муаммоларини ўрганиш, аёлларнинг ижтимоий турмуш даражасини яхшилаш юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Қўрғонсаломон маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳ.Сидиқова узоқ вақтдан бери кўз хасталигидан азият чеяпти. Мутасаддилар унинг ҳолидан хабар олди. Ҳомийлик ҳисобидан ҳассатаёқ топширилди.

Шунингдек, Тут маҳалласидан У.Аллаёрова эшитиш мосламаси олишга имконияти йўқлигини билдириб, туман ҳокимлигига мурожаат қилганди. Мурожаат қисқа фурсатда қаноатлантирилди. Унга замонавий эшитиш қурилмаси ажратилди.

– Туманимизда 1-гуруҳ ногиронлари ҳам бор, – дейди хотин қизлар қўмитаси раиси З.Юсупова. – Уларга имкон қадар кўмак бериш, яшаш шароитларини яхшилаш биринчи галдаги вазифамиз. Яқинда Катта қишлоқ, Зарафшон, Ногаҳон маҳалласида яшовчи 3 нафар опа-сингилларимизга ногиронлик аравачаси топширдик. Бу хайрли ишлар бундан кейин ҳам давом этади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM