Омонбой ота нимадан ранжиди?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев 3-сектор раҳбари С.Шавманов, мутасаддилар, ҳомийлар иштирокида узоқ йиллар тиббиёт соҳасида самарали меҳнат қилган Омонбой Боймирзаев хонадонига борди.
Бу йил 93 ёшни қарши олаётган отахон кичик тиббиёт ходими сифатида ярим асрдан ортиқ вақт халқимизга хизмат қилган. Фаолият бошлаганида замонавий ўзбек медицинаси эндигина оёққа тураётган кезлар эди.
– Қишлоқ оралаб, хасталикка чалинган беморларни даволаганмиз, – дейди О.Боймирзаев. – Бугунги кунда тиббиётимиз ҳам ривожланиб кетди. Симини уласа, дардингни айтиб берадиган қурилмалар бизнинг давримизда эртакдай гап бўлган. Ҳозирги шароитларга хавас қилса арзийди. Аммо... айрим юртдошларимиз шифокорга зулм ўтказаётганларини эшитсам, дилим оғрийди. Беморнинг соғлиғи ҳақида қайғурган касб эгасига қўл кўтариш оғир гуноҳ. Бугун ҳокимнинг йўқлаб келгани кўнглимни кўтариб юборди. Нима бўлганида ҳам инсон қадри баланд юртда яшаяпмиз. Шунинг ўзи катта гап.
Наймантепа қишлоғида кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийсига ҳокимлик совғалари топширилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM